ЙЎЛ ИНТИЗОМНИ ЁҚТИРАДИ
Андижон вилояти “Қўриқлаш” бошқармаси шахсий таркиби иштирокида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, транспорт воситаларининг ҳайдовчиларини дастлабки тарзда мажбурий ва кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўриклардан ўказиш бўйича маъсуллар томонидан ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Ўтказилган профилактик тадбирда транспорт воситасини бошқаришда рўй бераётган салбий ҳолатлар ва аянчли кечган видеолавха ҳам намойиш этилди.
Шу билан биргаликда ходимларнинг фақат ўзларини автотарнспорт бошқаришда хавфсизлиги эмас балки ота-она, фарзандлари хамда яқинларини хавфсизлигини таъминлашда маъсул эканлиги ҳақида уларга тушунтиришлар берилди.