Янгиликлар

25 Ноябрь 2024

"Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида кенг миқёсда мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш тадбирлари ўтказилмоқда

"Яшил макон" умуммиллий дастурининг кузги кўчат экиш жараёнларида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, ҳудудларнинг яшил манзарасини янада бойитишга ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Улар ўз навбатида, аҳолининг экологик онгини ошириш, атроф-муҳитни сақлаш ва табиий ресурсларни тежаш борасида муҳим роль ўйнайди.
Экиш жараёни давомида турли хил мевали дарахтлар ва манзарали ўсимликлар экилади, бу нафақат шаҳарни гўзал қилади, балки келажакда аҳолига янги мевалар, тоза ҳаво ва саломатлик учун фойдали бўлади. Хусусан, белгиланган ҳудудларда тут, гилос, каштан, акация, павловния қайрағоч, бодом, сингари мевали ва манзарали ниҳоллари, сувсизликка чидамли, иқлимга мос бўлган дарахтлар экилмоқда. Ушбу дастур яшил ҳудудларни кенгайтириш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва экологик мувозанатни тиклашга хизмат қилади.