Янгиликлар

6 Апрель 2023

ХОДИМЛАРНИНГ ЗИЙРАКЛИГИ ҲАМДА ТЕЗКОРЛИГИ ТУФАЙЛИ НАВБАТДАГИ ЙИРИК МИҚДОРДАГИ ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИНГ НОҚОНУНИЙ РАВИШДА ЎЗЛАШТИРИЛИШИ ОЛДИ ОЛИНДИ

Жорий йилнинг 5 апрель куни соат 22:52 да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳарлараро "Қўриқлаш" бўлими қўриқловидаги АТБ "Агробанк" банкоматидан ташвиш хабари келиб тушган.
Хабарга кўра тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари воқеа жойига зудлик билан етиб борганда номаълум шахс банкомат эшигини очишга уринаётган вақтда ходимлар томонидан ушланган ва Мирзаобод туман ИИБга ўрнатилган тартибда топширилган.

Дастлабки суриштирув ишлари натижасида ҳуқуқбузар аввал Жиноят кодексининг 169 моддаси билан судланган, жорий йилнинг март ойида жазо муддатини ўтаб келган Намозов эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари туман ИИБ томонидан олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Сиз ҳам мол-мулкингиз дахлсизлигини истасангиз "Қўриқлаш" хизмати турларидан фойдаланинг. Батафсил маълумотни 1131 рақами орқали олишингиз мумкин.

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu