Ходимларнинг техноген офатларда ҳамда фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш, фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ҳамда жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий кўникмалар оширилмоқда
Ходимларнинг техноген офатларда ҳамда фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш бўйича билим савияларини ошириб бориш бугунги куннинг энг муҳим долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.
Айни шу мақсадда, Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармасида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда тарғибот тадбири ўтказилди. Хусусан, ёнғин содир бўлганда, шунингдек, зилзила ва сувда чўкиш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш, фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ҳамда жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий кўникмалари оширилди.
Шу билан бирга Жиззах минтақавий ўқув маркази тингловчилари иштирокида “Олов – тилсиз ёв” мавзусида ўқув-амалий машғулотлари ташкиллаштирилди. Машғулотлар 2 қисмдан иборат бўлиб, дастлаб тингловчиларга Фавқулодда вазиятлар бўлими масъуллари томонидан назарий тушунчалар берилди. Шундан сўнг фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилиб, билимлар ҳар томонлама мустаҳкамланди.
Ўтказилган машғулотлар тингловчиларда ёнғин билан боғлиқ хавф-хатарлар тўғрисида аниқ тушунчаларни шакллантириш ва фавқулодда вазиятлар юзага келганда ўзини хавфсиз тутиш бўйича барқарор кўникмаларни шакллантиришга ёрдам берди.