Янгиликлар

22 Май 2025

Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан ходимларнинг оилавий шароитини ўрганиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож, соғлиғида муаммоси бор ходимларнинг оиласига кўмак кўрсатиш мақсадида ходимларнинг хонадонларида бўлиб уларнинг ота-оналари билан дилдан суҳбат қурдилар

Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан ходимларнинг оилавий шароитини ўрганиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож, соғлиғида муаммоси бор ходимларнинг оиласига кўмак кўрсатиш мақсадида ходимларнинг хонадонларида бўлиб уларнинг ота-оналари билан дилдан суҳбат қурдилар. Суҳбат давомида оила ва ташкилот ўртасидаги кўприкни мустаҳкамлаш, оила муқаддаслиги ва фарзанд тарбияси, бурчга садоқат ва шукроналик туйғулари бўйича фикр алмашдилар. Шу куни бошқарма бошлиғи мазкур хонадон вакилларига бир неча турдаги зарурий озиқ-овқат маҳсулотларини топширдилар.