Ходимларнинг касбий маҳоратини ошириш, маъмурий амалиёт йўналишидаги ишларни тўғри ташкил этиш, хизмат вақтида замонавий ахборот тизимларидан самарали фойдаланиш ҳамда жамоат тартибини сақлаш борасидаги фаолиятни такомиллаштиришга бағишланган ўқув машғулоти бўлиб ўтди
Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармасида Қўриқлаш Департаменти масъуллари иштирокида ўқув машғулоти ташкил этилди. Тадбирнинг асосий мақсади — Қўриқлаш хизмати ходимларининг касбий маҳоратини ошириш, маъмурий амалиёт йўналишидаги ишларни тўғри ташкил этиш, хизмат фаолиятида замонавий ахборот тизимларидан самарали фойдаланиш ҳамда жамоат тартибини сақлаш борасидаги фаолиятни такомиллаштиришдан иборат бўлди.
Тадбир давомида маъмурий амалиёт йўналишидаги ишлар самарадорлигини ошириш, “Э-маъмурий иш” тизимини тўғри ва сифатли юритиш, шунингдек, оммавий тадбирлар давомида ходимлар томонидан жамоат тартибини таъминлаш фаолиятини тўғри ташкил этиш масалалари бўйича атрофлича тушунтириш ва амалий тавсиялар берилди.
Ўқув машғулоти давомида иштирокчиларга соҳадаги амалий тажрибалар етказилиб, хизмат фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларни бартараф этиш бўйича амалий кўрсатмалар ҳам берилди.
Мутасаддилар томонидан соҳада йўл қўйилаётган айрим камчиликлар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.