ХОДИМЛАРНИНГ БИЛАН ПСИХОПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР
Бугунги кунда иш унумдорлигини ошириш, хизмат самарадорлигини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Бу натижаларга эришишда инсон психологияси муҳим омил ҳисобланади.
Шу муносабат билан Миллий гвардия Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси психологлари томонидан ходимларни ўзига бўлган ишонч ҳиссини ошириш, хизмати давомида учраши мумкин бўлган стресс, депрессия ва тушкунлик омилларини ўрганиш ва бартараф қилиш, эмоционал барқарорликни таъминлаш мақсадида психологик методикалардан фойдаланган ҳолда маъруза ҳамда “Муаммолар ечими”, “Хайр стресс” мавзуларида психологик тренинг машғулотлари ўтказилди.