ХОДИМЛАР ВА УЛАРНИНГ ЯҚИНЛАРИ УЧУН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
Сирдарё вилояти “Қўриқлаш” бошқармаси ва Гулистон ҳарбий прокуратураси масъуллари билан ҳамкорликда “Қўриқлаш” бўлимларида хизмат олиб бораётган шахсий таркиб, шунингдек уларнинг оила аъзолари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Масъуллар ходимлар томонидан хизмат интизом бузилиши ҳолатларининг олдини олиш, спиртли ичимлик истеъмол қилиб автотранспорт воситаларини бошқариш оқибатида содир бўлаётган йўл транспорт ҳодисалари, фирибгарлик ва тамагирлик каби салбий иллатлардан ўзоқ юришлари лозимлигини таъкидладилар.
Мазкур тадбир жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, ёшлар, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилганлиги билан аҳамиятли бўлди.
Ўзининг фидойилиги ва меҳнатсеварлиги билан бошқаларга ўрнак бўлиб келаётган ходимларнинг оила аъзоларига ташаккурномалар топширилди.