Янгиликлар

28 Март 2023

ХОДИМЛАР ВА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИ УЧУН ҚИЗИҚАРЛИ ТОМОШАЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

"Қўриқлаш" бош бошқармаси тизимларида хизмат қилиб келаётган ходимлар учун маъданий ва маърифий тадбирларни ўтказиш одат тусига айланган. Сабаби шундаки, хизмат самарадорлигини оширишнинг асосий мезонларидан бири хам маъданий ҳордиқ ҳисобланади.

Куни кеча Хоразм вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларида хизмат қилиб келаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига байрам шукуҳини улашиш ҳамда уларнинг мароқли дам олишларини таъминлаш мақсадида, Урганч шаҳар “Огаҳий” номидаги мусиқали-драма театрида ташкил қилинган “Мустақил Ўзбекистон фарзандиман” шиори остида концерт дастури ташкил этилди.

Концерт дастури доирасида хушовоз хонандалар ва болалар учун эртак қаҳрамонларининг чиқишлари йиғилганларда ўзгача таассурот қолдирди.