ХОДИМЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ АРЗОНЛАШТИРИЛГАН ОЗИҚ-ОВҚАТ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Янги йил байрами яқинлашиши билан барча ушбу санани тўкин дастурхон атрофида кутиб олиш учун муносиб тайёргарлик кўришга ҳаракат қилади. Айни шу мақсадда ходимларнинг байрам кайфиятини кўтариш, Янги йил байрами дастурхонини турли арзонлаштирилган озиқ-овқат билан таъминлаш мақсадида Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармасида озиқ-овқат маҳсулотларининг арзонлаштирилган ярмаркаси ташкил этилди. Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур ярмаркада ҳудудий таъминот корхоналари ҳамда деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган гўшт, қандолат ҳамда ун маҳсулотлари, полиз экинлари, балиқ, мевалар, ҳамда бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари бозор нархидан 15-20 фоизгача арзонлаштирилган нархларда тақдим этилди.
Шунингдек, бу каби ярмарка ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қулайликлар яратиш, байрамни кўтаринки кайфиятда кутиб олишлари мақсадида Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида ҳам ташкил этилиб, ички истеъмол бозорларини асосий турдаги озиқ-овқатлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ўтказилди.