ХОДИМЛАР СОҒЛИҒИ ҲАР НАРСАДАН МУҲИМ
Ҳар қандай соҳада жисмонан соғлом ва маънан етук кадрлар билангина юқори самарадорликка эришиш мумкин. Миллий гвардия "Қўриқлаш" хизмати ходимлари учун, айниқса ушбу талаблар алоҳида аҳамият касб этади. Шу боис сўнги йилларда тинчлигимиз посбонлари саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда ва улар доимий шифокорлар назоратидадир.
Жумладан, куни кеча Миллий гвардия Тошкент ҳамда Андижон вилоятлари бўйича бошқармалари, шунингдек "Қўриқлаш" бошқармалари ходималари ҳам етакчи малакали мутахассис шифокорлар иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Айни кунларда кўрик жараёнлари давом этмоқда. Бундан кўзланган мақсад ходималар орасида турли хасталикни келиб чиқишини барвақт олдини олишдан иборатдир.