Янгиликлар

16 Март 2025

Ходимлар билан турли мавзуларда семинарлар ва давра суҳбатлари олиб борилмоқда

Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси психологлари томонидан Қўриқлаш тизимларида хизмат қилаётган ходимларнинг психологик билимларини ошириш, хизмат фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида мунтазам равишда ходимлар билан турли мавзуларда семинарлар ва давра суҳбатлари олиб борилмоқда.
Жумладан, куни кеча Самарқанд шаҳар Қўриқлаш бўлимида сезгирликни ошириш ва хотирани мустаҳкамлашга қаратилган навбатдаги тренинг машғулотлари ташкил этилди. Ушбу тренингнинг асосий мақсади – Қўриқлаш хизматидаги ходимлар ўртасида ёки жамоада ишлашда керакли психологик кўникмаларни шакллантириш ва уларнинг шахслараро муносабатларда самарадорликни ошириш. Бундан ташқари, тренинг давомида иштирокчиларнинг мувозанатли ва самарали ишлаш учун зарур бўлган коммуникатив кўникмалари ҳам ривожланди.