Янгиликлар

2 Июль 2023

ХИЗМАТ ҚУРИЛМАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЖАРАЁНИДА ШАХСИЙ ХАВФСИЗЛИККА КАТТА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШ ЛОЗИМ

Замон ривожлангани сари юмушимизни бироз бўлсада енгилатаётган электрон қурилмалар, компьютерлар, гаджетлар ва ижтимоий тармоқларсиз тасаввур қила олмаймиз. Аммо ушбу қурилмалар орқали хар қандай маълумотларни қисқа вақт ичида олиш мумкинлиги ҳақида барчамизнинг хабаримиз бор.

Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар орқали хакерлар томонидан турли вируслар юбориш орқали маълумотларни кўчириб олиш ёки йўқ қилиш каби ҳолатлар кузатилмоқда. Шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида "Қўриқлаш" бош бошқармаси мутасадди ходимлари томонидан видеоселектор тарзида йиғилиш ўтказилди.

Унда хизмат ҳужжатларини сақлаш ва уни тўғри юритиш, махфийлик қоидаларига риоя қилиш ҳамда давлат сирларини сақлаш бўйича маърузалар тингланди ва тегишли тафсиллар берилди.

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu