Янгиликлар

2 Февраль 2024

ХИЗМАТ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШГА ҚАРАТИЛГАН УЧРАШУВ

Куни кеча "Қўриқлаш" бош бошқармаси Давлат органлари объектларини қўриқлаш бўйича бошқармаси ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда "Қўриқлаш" бош бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими ҳамда Миллий гвардия масъуллари иштирок этиб, хизмат интизомини мустаҳкамлаш, ходимларнинг коррупцияга қарши мафкуравий иммунитетини кучайтириш, уларда шукроналик ҳиссини шакллантириш, касбий фазилатлари ва маънавий-руҳий, жисмоний ва жанговар тайёргарлигини юксалтириш каби масалалар атрофлича муҳокама этишди.
Икки кун давомида бўлиб ўтган учрашувда ходимлар масъул раҳбарларга фаолиятидаги айрим учраётган камчиликлар, оилавий шароити билан боғлиқ муаммолар юзасидан ўз савол ва таклифлари билан мурожаат қилиб, тегишли жавоб ва ҳуқуқий маслаҳатлар олдилар.
Бундан ташқари, тадбир давомида бугунги кунда кибермаконда содир этилаётган жиноятларнинг турли кўринишлари, мамлакатимизда кузатилаётган турларидан хабардор бўлишлари, шунингдек кибержиноятларни аниқлаш ва уларни фош этиш бўйича тажрибали ходимлар мураббийлиги остида ўзларининг билим ва кўникмаларини эгаллаш имкониятига эга бўлишлари алоҳида таъкидланди.
«Киберхавфсизлик тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун-моҳияти етказилиб, кибержиноят оқибатларидан ўз вақтида аҳолини хабардор қилиш, ҳамда уларнинг олдини олиш борасидаги ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, йиғилишда ўртага ташланган масалалар бўйича масъулларга тегишли вазифалар юклатилди.