Янгиликлар

26 Июль 2023

ХИЗМАТ ИНТИЗОМИНИ КУЧАЙТИРИШДА АҲАМИЯТ ҚАРАТИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ЖИҲАТЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Куни кеча Андижон шаҳар "Қўриқлаш" бўлими шахсий таркиби учун қонунчиликка киритилаётган ўзгаришлар, ходимлар ва мансабдор шахслар, турли фуқаролар билан муносабатга киришганда улар орасида тамагирлик ҳамда коррупцион ҳолатларнинг келиб чиқишини бартараф этиш, тинчлик посбонлари орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хизмат интизомни мустаҳкамлаш борасидаги фаолиятни кучайтириш юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Унда Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий хавфсизлик бўлими вакиллари ҳамда масъул офицерлар иштирок этди.

Муҳокамада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ходимларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш, ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли рўёбга чиқариш йўналишларидаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.