Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан мамлакатимиз бўйлаб "Хавфсиз кибермакон" тезкор-профилактик ойлиги эълон қилинган ҳамда ушбу ойлик доирасида жамоат жойлари, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан мамлакатимиз бўйлаб "Хавфсиз кибермакон" тезкор-профилактик ойлиги эълон қилинган ҳамда ушбу ойлик доирасида жамоат жойлари, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Тадбирларда Қўриқлаш Департаментининг ҳудудий бўлинмаларининг Киберхавфсизлик бўлимлари мутахассислари иштирок этиб, аҳолига бугун дунё бўйлаб оммалашиб бораётган кибержиноятлардан кўплаб инсонлар жабрланиб келаётгани тўғрисида тўхталиб, кибермаданият, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, интернетдан фойдаланишда эҳтиёт чораларини кўриш ҳамда киберҳужумлардан сақланиш бўйича амалий тавсиялар бериб ўтилмоқда.
Шунингдек, киберфирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ишларини кучайтириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Киберҳужумларнинг салбий оқибатлари ва уларнинг шахсий хавфсизликка таъсири ҳақида фуқароларнинг хабардорлигини ошириш муҳим вазифадир. Тушунтириш ишлари реал ҳаётдан олинган аниқ мисоллар асосида олиб борилади, бу эса одамларга хавфларни яхшироқ тушуниш ва уларнинг олдини олишни ўрганиш имконини беради.
Ушбу тадбирларнинг асосий мақсади - аҳолида рақамли муҳитда хавфсиз хулқ-атворнинг барқарор кўникмаларини шакллантириш ва кибержиноятчилардан ишончли ҳимоя тўсиғини яратишдир.