Янгиликлар

8 Апрель 2024

Тарихга назар

Куни кеча А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилояти ахборот-кутубхона марказида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари иштирокида “Тарихга назар..” номли интеллектуал ринг бўлиб ўтди. Мазкур интеллектуал тадбир 5 босқичда ташкил этилиб, иштирокчилар тезкор савол-жавоб, "Танла, ўйла, топ!”, “Ўхшатиб чизинг!”, “Хотира машқи” сўзлар кетма-кетлигини эслаб қолиш, “Амир Темур ҳақида” матн (нутқ маданияти) каби йўналишларда ўзларининг билим ва кўникмаларини синовдан ўтказишди.
Қизғин баҳсларга бой бўлган интеллектуал ринг якунида ғолиб иштирокчилар аниқланди. Тадбир сўнгида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.