Янгиликлар

27 Апрель 2024

САЙЁР ҚАБУЛЛАР МУАММОЛАРНИ ЕЧИШГА ЁРДАМ БЕРМОҚДА

Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларини ўрганиш мақсадида Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун вилоят ҳарбий прокурори ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси бошлиғи томонидан сайёр қабул ташкил этилди.

Мазкур тадбирда ҳар бир ходим ва оила аъзоларининг таклифлари тингланди. Ходимларнинг оила аъзоларини ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш ҳамда бошқа ижтимоий масалалар ҳамда мавжуд муаммоларни ечишга қаратилди.

Барча келиб тушган саволлар ҳамда мурожаатлар мутасаддиларга йўналтирилиб, уларга ечим топиш бўйича зарурий кўрсатмалар берилди.