Янгиликлар

1 Март 2024

ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАН ОММАВИЙ САЙЁР ҚАБУЛЛАР МУАММОЛАРНИ ЕЧИШГА ЁРДАМ БЕРМОҚДА

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори раҳбарлигида Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида оммавий сайёр қабул ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ҳарбий прокуратура ҳамда Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар мутасадди раҳбарлари иштирок этишди. Дастлаб, ҳарбий хизматчи, ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари билан учрашув ўтказилди. Унда бугунги кунда ходимлар учун яратилган қулайликлар, ижтимоий ҳимояси борасидаги олиб бораётган ишлар хусусида мутасаддилар томонидан айтиб ўтилди.
Шундан сўнг, ҳар бир ходим ва оила аъзоларининг таклифлари тингланди. Миллий гвардия Навоий вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси раҳбарияти томонидан Миллий гвардия сафларига ишга кириш, Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш тартиби бўйича, шунингдек ходимларнинг оила аъзоларини ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш ҳамда бошқа ижтимоий масалаларга тушунчалар берилди.
Барча келиб тушган саволлар ҳамда мурожаатлар мутасаддиларга йўналтирилиб, уларга ечим топиш бўйича зарурий кўрсатмалар берилди.