Янгиликлар

19 Сентябрь 2024

“Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида учрашув

Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчиларининг маънавий-маърифий билимларини янада ошириш, ҳозирги кундаги инсон маънавиятини ўзгартириш, унга бузғунчилик ғояларни сингдиришга бўлган уринишлардан бохабар этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси масъул ходимлари билан ҳамкорликда “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида учрашув ўтказилди.
Унда сўзга чиққан, Дин ишлари бўйича қўмитасининг ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби, “Шуҳрат” медали соҳиби И.И.Марупов томонидан, ҳозирги кунда инсониятнинг тақдири ва келажагига таҳдид солаётган халқаро терроризм, радикализм, мутаассиблик, экстремизм каби хавф-хатарлар, уларнинг ғоявий қарашлари борасида зарурий маълумотлар етказилиб, мазкур ёт ғояларга қарши Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, “Жаҳолатга қарши - маърифат”ни қурол қилган аждодларимиздан бизгача етиб келган бой маънавий мерос ўзига хос нажот қалъаси, ҳимоя қўрғони вазифасини ўташи, доимо ҳушёр ва огоҳ ҳаёт кечириш, бепарволикка йўл қўймаслик борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.