ХИЗМАТ ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШГА ҚАРАТИЛГАН УЧРАШУВ
Куни кеча "Қўриқлаш" бош бошқармаси Давлат органлари объектларини қўриқлаш бўйича бошқармаси ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда "Қўриқлаш" бош бошқармаси, Ҳарбий прокуратура, шаҳар ИИБ ЙҲХБ ҳамда ФВБ масъуллари иштирок этишди.
Сўзга чиққанлар хизмат интизомини мустаҳкамлаш, ходимларнинг коррупцияга қарши мафкуравий иммунитетини кучайтириш, уларда шукроналик ҳиссини шакллантириш, касбий фазилатлари ва маънавий-руҳий, жисмоний ва жанговар тайёргарлигини юксалтириш каби масалалар атрофлича муҳокама этишди.
Бундан ташқари, тадбир давомида бугунги кунда кибермаконда содир этилаётган жиноятларнинг турли кўринишлари, мамлакатимизда кузатилаётган турларидан хабардор бўлишлари, шунингдек кибержиноятларни аниқлаш ва уларни фош этиш бўйича тажрибали ходимлар мураббийлиги остида ўзларининг билим ва кўникмаларини эгаллаш имкониятига эга бўлишлари алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, тадбир давомида иштирокчилар йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, куз қиш мавсумида ис газидан заҳарланишлардан сақланиш каби масалалар ҳақида керакли маълумотларни олишди.