Шифокорларга тан жароҳати етказган шахслар қўлга олиниб, жиноий иш қўзғатилди
Жорий йилнинг 27 июль куни соат 07:43 да Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида жойлашган 1-сонли шаҳар клиник шифохонасидан келиб тушган “ташвиш” хабарига кўра туман "Қўриқлаш" бўлимининг Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳи воқеа жойига зудлик билан (4 дақиқада) етиб борган.
Аниқланишича, шифохонага келган фуқаро И.Б олган тан жароҳатига биринчи ёрдам олишдан бош тортиб, шифокорларга фаол қаршилик кўрсатган ҳамда баланд овозда қўпол сўзлар ишлатган. Уни эшитиб ёнига кириб борган ҳамроҳларига эса шифокорлар унга жисмоний куч ишлатаётганлигини айтган.
Шундан сўнг фуқаро И.Б ни тарафини олган ҳамроҳлари, шифокорлар М.Х ва Х.У ларга жисмоний куч ишлатиб, тан жароҳат етказганлиги маълум бўлган.
Ушбу ҳолатни кўрган ҳамшира шифохона ўрнатилган “ташвиш” тугмасини босган ва "Қўриқлаш" бўлимига хабар берган.
“Ташвиш” сигнали асосида шифохонага етиб борган Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари томонидан ҳолат бартараф этилган ва шифокорларга тан жароҳат етказган (Янгиҳаёт туманида яшовчи) фуқаро Б.С ва унинг шериги (Янгиҳаёт туманида яшовчи) фуқаро Ж.Ф лар ушланиб, туман ИИБ га қонуний чора кўриш учун олиб борилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.