Янгиликлар

5 Октябрь 2024

Ҳарбий интизом ва қонунчиликка риоя этиш масалалари доимо ҳар бир ходим учун устувор аҳамиятга эга

Миллий гвардия Тошкент шаҳар ҳамда Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармалари, шунингдек, Тошкент минтақавий ўқув маркази ходимлари иштирокида хизмат интизоми ва қонунбузарликларга муросасиз муносабатни шакллантириш, шунингдек, жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда "Қўриқлаш" хизмати масъуллари билан бир қаторда Ҳарбий прокуратура, Маъмурий суд ҳамда ИИБ ЙҲХБ вакиллари ҳам иштирок этди. Улар ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш, шахсий таркибнинг соғлиғини ва хавфсизлигини асраш борасида ўз фикр ва тавсияларини билдирди.
Суҳбат чоғида ҳуқуқбузарликка қарши курашда қонунларга муросасиз муносабатда бўлиш, ходимларнинг интизом ва жавобгарликни чуқур англаб етишлари муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Шунингдек, мамлакатда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар ва уларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикасига таъсири ҳақида ҳам атрофлича маълумот берилди.
Бундан ташқари, йўлларда ҳаракатланиш давомида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш ўзимиз ва оила аъзоларимиз ҳамда яқинларимизнинг саломатлигини сақлаши, уларнинг кўзлаган манзилларига соғ-саломат етиб олишларини таъминлаши, шундай экан барчадан йўл ҳаракати қоидалари юзасидан етарли билимга эга бўлиш, унга қатъий амал қилиш талаб этилиши, ҳаракат давомида ҳамиша ҳушёр ҳаракатланиш, сергакликни йўқотмаслик, йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига нисбатан маданиятли бўлиш борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шундай тадбирлар ходимларнинг ҳуқуқий билимини ошириш ва хизмат интизомини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшиши билан аҳамиятлидир.