Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда яшил боғларни барпо этиш бўйича ишларни олиб бормоқда
Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда яшил боғлар яратилмоқда.
Жумладан, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиб, экологик муҳитни яхшилашга қаратилган муҳим иш амалга оширилмоқда. Боғларнинг яратилиши нафақат атроф муҳитни ободонлаштириш, балки йўл бўйидаги қулайликларни оширишга ҳам ҳисса қўшади.
Миллий гвардиянинг ушбу ташаббуси аҳолининг экологик онгини ошириш ҳамда атроф-муҳит муҳофазасига оид маънавий-маърифий ишларни кенгайтириш мақсадида амалга оширилган.
Тизим мутасаддиларининг таъкидлашича, келгусида ҳам шундай лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, ҳудудлардаги яшил ҳудудлар сонини кўпайтиришга катта эътибор қаратилади.
Яшил боғлар нафақат табиатни ҳимоя қилади, балки аҳоли ва сайёҳлар учун дам олиш ва ҳордиқ чиқариш имконини ҳам яратади. Албатта, бу каби ташаббуслар мамлакатнинг экологик барқарорлигига сезиларли даражада ижобий таъсир кўрсатади.