Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан Жиззах Давлат педагогика университетининг анжуманлар саройида "Уч авлод учрашуви" ўтказилди.
Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан Жиззах Давлат педагогика университетининг анжуманлар саройида "Уч авлод учрашуви" ўтказилди.
Унда вилоят Қўриқлаш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларида хизмат қилиб келаётган ходимлар иштирок этиб, Ички ишлар тизимида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, бугунги кунда истеъфодаги офицерлар томонидан бой ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Тадбир меҳмонлари томонидан ватанпарварлик ва Ватанни севиш, касбига садоқат, ғурур, фидойилик ва шукроналик туйғулари хусусида маълумотлар олдилар.
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар ҳамда уларнинг иссиқ изидан фош этиш борасида олиб борилаётган ишлар, ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қаратилаётган ишлар борасида мисоллар келтирдилар. Шу куни ходимлар томонидан Ватанни ва устозларни мадҳ этувчи шерлар тингланди. Тадбир якунида Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан сана муносабати билан тадбир меҳмонларига ташаккурнома ва эсдалик совғалар топширилди.