Янгиликлар

11 Апрель 2023

ВИЛОЯТ ҲАРБИЙ ПРОКУРАТУРАСИ МАСЪУЛЛАРИ ИШТИРОКИДА МУЛОҚОТЛАР ЎТКАЗИЛДИ

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида Фарғона вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида Фарғона ҳарбий прокуратураси масъул ходимлари иштирокида “Миллий гвардия фаолиятини ташкиллаштириш” мавзусида семинар машғулоти ўтказилди.

Сўзга чиққанлар сўнги пайтларда хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиш бўйича ходимлар томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқишди.
Жумладан, жорий йил таҳлил натижаларига кўра ўтган давр билан солиштирганда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари қисман камайганлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбир давомида ушбу йўналишларда амалга оширилиши зарур бўлган тизимли ишлар белгилаб олиниб, раҳбарларга аниқ вазифалар юклатилди.
Якунда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.