Янгиликлар

16 Август 2024

САЙЁР ҚАБУЛ ОРҚАЛИ МУАММОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

Ҳарбий хизматчилар, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг муаммоларини жойида ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида Жиззах вилояти Бахмал туманида Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурори, Миллий гвардия Марказий Девони ҳамда вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси раҳбарияти, шунингдек, қатор ташкилотлар раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.
Қабул давомида ҳарбий хизматчи ва ходимлар, уларнинг оила аъзолари томонидан мутахассисликлари бўйича бўш иш ўринларига жойлашиши, имтиёзли уй-жойга эга бўлиш, таҳсил олишга кўмаклашиш, саломатлигини тиклашда имтиёзлар ва нафақалар ажратиш каби мурожаатлар тингланиб, муаммолар ҳал этилди. Муддат ва ўрганишлар талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан топшириқлар берилди.