Маҳаллаларни жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда
Қўриқлаш Департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулклари ҳамда аҳоли хонадонларини хавфсизлиги таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари давом этмоқда.
Куни кеча ўтказилган бу каби тарғибот ва ташвиқот ишлари жараёнида ҳудуддаги фуқароларга ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга Қўриқлаш хизматининг афзалликлари, хизмат кўрсатиш турлари, соҳада ҳозирги кунда фойдаланилаётган замонавий технологиялар ҳақида маълумотлар берилиб, фуқароларнинг хабардорлиги оширилди. Бу каби тизимли ишлар ҳудудлар бўйлаб давом этмоқда.
Шу билан бирга замонавий қўриқлашнинг техник воситалари, видеокузатув камераларининг натижадорлиги ҳамда Қўриқлаш Департаменти томонидан таклиф этилаётган “Ақлли уй” лойиҳаси хусусида маълумотлар берилиб, жамоатчиликнинг фикр мулоҳазалари тингланди.
Аҳоли, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилиб, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш каби мавзуларда суҳбатлар олиб борилди. Бу эса фуқаролар хотиржамлиги, ҳудудлар хавфсизлини таъминлашга хизмат қилмоқда.