Янгиликлар

20 Май 2025

Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда

Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, куни кеча Самарқанд ҳамда Навоий вилоятлари Қўриқлаш бошқармаларида хизмат ва илмий фаолиятда муайян натижаларга эришган ходимларининг фарзандларига квота асосида 2025-2026-ўқув йилида юртимиздаги олий таълим муассасаларига ўқишга киришлари учун тавсияномалар топшириш маросимлари бўлиб ўтди.

Тадбирларда сўз олганлар, мамлакатимизда ёшларнинг ўқиб-изланиб, келажакда юрт тараққиёти йўлида садоқат билан хизмат қиладиган ўғил-қизлар бўлиб улғайишини кўзлаб барча имкониятлар яратилаётганлиги, мазкур олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун берилган тавсияномалар уларнинг келажак сари дадил қадам ташлашларида муҳим ҳисобланишини алоҳида таъкидлади.

Албатта, бу каби эътибордан ёшлар ва яқинларининг қувончи чексиз. Шундай экан ҳар бир ўғил-қиз ўқиши-изланиши, келажакда юрт корига ярайдиган ватанпарвар инсонлар бўлиб улғайиши лозим бўлади.