ВАТАНПАРВАР ЁШЛАР – ЮРТ ТАЯНЧИ
Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси, вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда Жиззах шаҳридаги ихтисослаштирилган мактаб интернати билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун спорт беллашувлари ташкил этилди.
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шу билан бир қаторда спортга бўлган қизиқишларини ошириш ва соғлом турмуш тарзида тарбиялаш мақсадида спортнинг камондан отиш тури бўйича машғулотлар олиб борилиб, ўқувчилар мерганлик қобилиятларини яна бир бор синовдан ўтказдилар.
Шундан сўнг тадбир иштирокчилари ва ёшлар бошқарма томонидан тайёрланган хизмат ва тарғибот автотранспорт воситалари, махсус воситалар ва тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ вазифалари билан танишиб, улар ҳақида маълумотларга эга бўлдилар.