Янгиликлар

17 Апрель 2024

ВАТАН ҲИМОЯСИ – МУҚАДДАС БУРЧ

Ҳудудларда она-Ватанга меҳр-муҳаббат туйғусида тарбиялаш, ёшларни жамиятда муносиб ўрнини эгаллаши ва касбга йўналтириш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ана шундай тизимли ишлардан бири Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида жойлашган ихтисослаштирилган мактабларнинг бирида Оқолтин туман "Қўриқлаш" бўлими ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти ва туман Фавқулодда вазиятлар бўлими билан ҳамкорликда ҳарбий-ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида ўқувчи ёшлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилиб, соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ишга ва ўқишга кириш хусусида сўз юритилиб, соҳа бўйича бир қанча видеороликлар намойиш этилди. Тадбир давомида ёшлар Миллий гвардия ходимлари хизмат вақтида фойдаланиладиган анжом-аслаҳалар ва махсус воситалар билан танишиш имкониятига эга бўлишди. Шундан сўнг ёшлар иштирокида спортнинг камондан отиш тури бўйича маҳорат дарси ҳам ташкил этилди.