Янгиликлар

23 Май 2025

Очиқлик шароитида ходимларнинг ҳуқуқий маданияти ва маънавий-маърифий билимлари оширилмоқда

Сурхондарё вилоятида ички ишлар органлари ходимлари иштирокида ностандарт вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш кўникмаларига, юксак ҳуқуқий маданият ва маънавий-маърифий сифатларга эга бўлган профессионал ходимларни тарбиялаш мақсадида сайёр ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Унда мутахассислар томонидан ходимларга инсон шаъни ва қадр-қимматига дахл қилмаган ҳолда хизмат олиб бориш, мулоқот маданиятига эътибор қаратиш лозимлиги тушунтирилди. Ички ишлар органлари имижини оширишда ходимларнинг муҳим вазифалари ва эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар айтиб ўтилди.
Шунингдек, ходимларининг очиқлик шароитида хизмат олиб бориши бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилиб, видеороликлар орқали батафсил тушунтириб берилди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб ва маълумотлар олдилар.