Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасида вилоят ҳудудида техник қўриқлаш марказларига уланиш билан боғлиқ жараён муҳокама қилинди
Мулкий турдаги жиноятларни олдини олишда турли усул ва воситалар бор. Шулардан бири объектларни қўриқлов пультига улаш ва камералаштиришдир.
Фарғона вилояти Мажбурий ижро бошқармаси, Миллий гвардия "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ раҳбарияти иштирокида видеоселектор йиғилиши ташкил этилди.
Унда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишда ўзаро ҳамкорликни таъминлаш, жумладан савдо шохобчаларини ва хонадонларни қўриқлов пультига уланиш чора-тадбирлари таҳлил қилинди.
Шунингдек, профилактика инспекторлари ва ЙҲХГ инспекторлари томонидан расмийлаштирилаётган маъмурий баённомалар масалалари ҳам кўриб чиқилди.