Қўриқлаш Департаменти Давлат органлари объектларини қўриқлаш бўйича бошқармаси шахсий таркибини қонунчиликдаги ўзгаришлардан хабардор қилиш ҳамда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик учрашув бўлиб ўтди.
Қўриқлаш Департаменти Давлат органлари объектларини қўриқлаш бўйича бошқармаси шахсий таркибини қонунчиликдаги ўзгаришлардан хабардор қилиш ҳамда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда Қўриқлаш Департаменти Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги полковник О.Азимов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Девони масъул ходими Ш.Абдуллаев, Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИО ФМБ ўринбосари подполковник Р.Машарипов ва ДООҚББ бошлиғи ўринбосари майор А.Мурадуллаевлар томонидан шахсий таркибга коррупцияга қарши курашиш ва унинг салбий оқибатлари тўғрисида сўз юритилди.
Шу билан бирга жорий йилнинг шу даврига қадар тизимда жиноят ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари қайд этилганлигини, ҳар бир ходим юрт тинчлиги ва ватан равнақи учун сидқидилдан хизмат қилишини ва, қолаверса, ходимларнинг хизмат фаолияти "Инсон қадри учун" тамойили асосида аҳолининг розилигига эришишга қаратилган бўлиши, виждонан, ҳалол ва адолатли хизмат қилиш ҳар бир ходимнинг олий бурчи ҳисобланиши тушунтириб ўтилди.
Бундан ташқари, қатнашчиларига "устоз–шогирд" анъанасига содиқ бўлишни ўзидан катта бир неча йиллардан бери хизмат қилиб келаётган устозларни ҳурматини жойига қўйиб, улар бераётган панд насиҳат ва ўгитларига амал қилиш ва ҳар бир ходимда шукроналик туйғуси бўлиши кераклиги таъкидланди.
Тадбир сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига масъуллар томонидан жавоб берилди.