Янгиликлар

13 Октябрь 2025

Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармасида ходимларнинг йўл ҳаракати соҳасидаги билим ва амалий кўникмаларини ошириш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳайдовчилик маданиятини ошириш бўйича учрашув ўтказилди.

Йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан батафсил тушунтириш ишлари олиб борилиб, аянчли ҳолатларнинг олдини олиш, шахсий таркибни янги давлат йўл белгилари билан таништириш ва ҳайдовчилик кўникмаларини ошириш, шахсий ва хизмат автотранспорт воситалари эгаларининг касбий маҳоратини оширишга эътибор қаратилди.

Бундан ташқари тадбир доирасида мутахассислар йўллардаги хавфсизликнинг долзарб масалаларини батафсил кўриб чиқдилар ва тадбир иштирокчиларини қизиқтирган барча саволларга жавоб бердилар. Ўзаро ҳамкорликнинг бундай шакли ҳайдовчиларнинг тайёргарлик даражасини сезиларли даражада ошириш ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга масъулиятли муносабатни шакллантириш имконини берди.

Ўтказилган тадбирдан кўзланган асосий мақсад йўл-транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олиш ва Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ўртасида хавфсиз ҳайдаш маданиятини шакллантиришдан иборат.