Самарқанд вилоят Қўриқлаш бошқармасида муҳокамали йиғилиш бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш Департаменти раҳбарияти томонидан Самарқанд вилоят Қўриқлаш бошқармаси фаолияти юзасидан инспекторлик текширувлари ўтказилди.
Ўрганишлар давомида шаҳар ва туман Қўриқлаш бўлимлари фаолиятида йўл қўйилган хато ва камчиликлар аниқланди. Қўриқлаш Департаменти бошлиғининг молия ва моддий таъминот бўйича ўринбосари Б.К. Иноғамов бошчилигидаги йиғилишда аниқланган муаммолар атрофлича таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича амалий чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Бўлимлар фаолиятини яхшилаш, хизмат самарадорлигини ошириш ва мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган йўл хариталари тақдим этилди.
Ушбу йиғилиш орқали тизимдаги назорат ва мувофиқлаштириш ишлари янада кучайтирилиши, жойлардаги қўриқлаш хизматининг сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилиши белгиланди.