Янгиликлар

12 Август 2025

Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармасида хизмат интизоми ва қонун устуворлиги муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш Департаменти масъуллари томонидан Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси шахсий таркиби билан хизмат интизомини мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида хизмат йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда масъуллар томонидан амалдаги қонунчилик, хизмат интизоми, хизмат вақтидаги масъулият, тартиб ва интизомга риоя қилиш борасида атрофлича маълумотлар берилди. Хизмат интизомига риоя этиш ҳар бир ходимнинг фуқаролар олдидаги масъулияти, тизим обрўси ва жамоа ҳамжиҳатлигини таъминлашда муҳим омил экани таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, хизмат интизомини бузишнинг салбий оқибатлари — қонун устувор жазо муқаррарлиги, жамоа ишончини йўқотиш ва хизмат фаолияти самарадорлигига салбий таъсири ҳақида аниқ мисоллар асосида тушунтириш ишлари олиб борилди. Бундан ташқари, ўз вазифасига сидқидилдан ёндашиб, хизматдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимларга Қўриқлаш департаменти раҳбарияти томонидан ташаккурномалар топширилди.

Тадбир якунида эса Қўриқлаш Департаменти ансамбли томонидан ташкил этилган байрам концерт дастури иштирокчиларга юқори кайфият улашди.