Янгиликлар

12 Сентябрь 2025

Хизмат интизомига риоя қилиш, амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар бўйича йиғилиш ўтказилди

Ходимлар орасида хизмат интизомига риоя қилиш, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни кескин камайтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Қўриқлаш Департаменти раҳбарияти иштирокида Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармасида ходимлар билан айни шу масалаларда йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда сўз олганлар, ходимлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, хизмат интизомига риоя қилишлари, хизмат вазифасига кирмайдиган турли хил масалаларга аралашмасликлари, коррупцион ҳолатларга йўл қўймасликлари юзасидан алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Шунингдек, Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармасининг жорий йил давомида амалга оширган натижалари сарҳисоб қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди. Йиғилиш якунида барча масъулларга қўл остидаги шахсий таркибга мазкур масалаларнинг тўлиқ мазмунини етказишлари бўйича топшириқлар берилди.