Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармасида маънавий-маърифий дарс ва хизмат интизомига бағишланган учрашув ўтказилди.
Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармасида маънавий-маърифий дарс ва хизмат интизомига бағишланган учрашув ўтказилди.
Бошқарма, шаҳар ва туман бўлимларида хизмат олиб бораётган ходимлар иштирокида навбатдаги маънавият ва маърифат дарси ҳамда хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олишга бағишланган учрашув ташкил этилди.
Мавзу юзасидан Республика маънавият ва маърифат маркази "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси томонидан йиғилиш иштирокчиларига батафсил маълумотлар бериб ўтилди. Шунингдек, хизмат интизоми, қонунийлик ва фуқароларга муносиб хизмат кўрсатиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Бошқарма раҳбарияти томонидан ҳар бир ходимдан ўз хизмат вазифасига виждонан, ҳалол ва масъулият билан ёндашиш, амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиш талаб этилиши таъкидланди.
Тадбирда коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш, бу борадаги профилактик ишларни кучайтириш, ходимлар ўртасида ҳуқуқий онг ва маданиятни ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.