Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактик учрашув ўтказилди
Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармасида ходимларнинг йўл ҳаракати соҳасидаги билим ва амалий кўникмаларини ошириш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда ҳайдовчилик маданиятини юксалтириш мақсадида навбатдаги профилактик учрашув бўлиб ўтди.
Тадбир давомида Йўл-патруль хизмати вакиллари томонидан йўл ҳаракати қоидалари, хавфсиз ҳайдаш тамойиллари ҳамда хизмат транспорт воситаларидан фойдаланиш тартиблари юзасидан батафсил тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, йўлларда содир бўлиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув чоғида йўл ҳаракати хавфсизлигига оид долзарб масалаларни муҳокама қилиб, иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига батафсил жавоб бердилар.
Тадбир якунида йўл ҳаракати маданиятини ошириш, хизмат ва шахсий транспорт воситаларидан тўғри фойдаланиш, йўлларда ҳушёрлик ва огоҳликни таъминлаш бўйича аниқ тавсиялар берилди.
Мазкур тадбирнинг асосий мақсади — йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ходимлар ўртасида салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича кўникмани мустаҳкамлаш ва фуқароларга намуна бўлишдан иборатдир.