Тошкент шаҳар “Қўриқлаш” бошқармасида эзгулик ва яшариш фасли бўлмиш Наврўз байрами кенг нишонланди
Тадбирда сумалак сайли ташкил этилиб, миллий либослар кўргазмаси намойиш этилди. "Қўриқлаш" бошқармасининг ходималари ўртасида миллий қадриятларни ўзида жамлаган турли танловлар уюштирилди. "Қўриқлаш" бош бошқармасининг хушовоз хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашди.
Якунда танлов иштирокчилари 5 йўналиш: “Энг чаққон пазанда”, “Энг чиройли миллий либос соҳибаси”, “Баҳор неъматлари”, “Карвинг санъати” ва “Наврўз маликалари” номинациялари бўйича ғолиблар номи эълон қилиниб, бошқарма раҳбариятининг дипломлари билан тақдирланишди.