Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди
Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Ички ишлар органлари поликлиникаси ҳамкорлигида шахсий таркиб иштирокида “Соғлом турмуш тарзига амал қилиш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда соғлом турмуш тарзининг аҳамияти, жисмоний фаоллик, тўғри овқатланиш, зарарли одатлардан воз кечиш ҳамда саломатликни мустаҳкамлашга доир масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Мутахассислар томонидан соғлиқни сақлаш соҳасидаги замонавий тавсиялар ва профилактик чора-тадбирлар ҳақида маълумотлар берилди. Шу билан бирга, хизмат вазифаларини сидқидилдан адо этишда соғлом ҳаёт тарзи муҳим омиллардан бири эканлиги алоҳида таъкидланди.
Давра суҳбати очиқ мулоқот тарзида ўтди ва иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олдилар.