Янгиликлар

12 Октябрь 2025

Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармасига ишга янги қабул қилинган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаси назоратчилари иштирокида амалий ўқув машғулоти ташкил этилди.

Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармасига ишга янги қабул қилинган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаси назоратчилари иштирокида амалий ўқув машғулоти ташкил этилди.

2 кун давомида ўтказилган машғулотлар давомида мутахассислар томонидан ходимларга хизмат фаолиятида зарур бўлган дастлабки назарий ва амалий билимлар, жумладан: махсус воситалардан тўғри фойдаланиш, алоқа воситалари билан ишлаш, хизмат ҳужжатларини тўлдириш тартиби, саф тайёргарлиги ҳамда хизмат интизомига оид қоидалар бўйича тушунчалар берилди.

Бу каби ўқув машғулотлари янги қабул қилинган ходимларнинг касбий маҳоратини ошириш ва уларни хизмат фаолиятига тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.