Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Фарғона шаҳридаги 10-сонлик умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари учун учун Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармасида очиқ эшиклар куни уюштирилди.

Тадбир аввалида, мутахассислар томонидан Қўриқлаш хизматида яратилаётган шароитлар, хизмат олиб бориш тартиби ҳамда соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар билан яқиндан таништирилди. Шунингдек, ёшларга миллий армиямизга жисмонан бақувват ва маънан етук ёшлар зарурлиги, ҳарбий хизмат ҳар бир Ўзбекистон фуқароси учун муқаддас бурч экани ҳақидаги тушунчалар берилди.
Кун тартибига мувофиқ ўқувчилар, Қўриқлаш бошқармаси психологик хизмат кўрсатиш сифатини, хизмат хоналари ва махсус техникалар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар. Бошқармада яратилган шароитлар, хизмат ҳамда ўқув хоналари билан яқиндан танишиб чиқдилар. Бирор ҳудудда ўғрилик, талончилик ёки жиноят ҳодисаси содир бўлиб, қўриқлашнинг "ташвиш тугмачаси" босилганда воқеа жойига етиб бориш ва қандай хизмат кўрсатиш тартиблари бўйича тушунчалар берилди.
Бундан ташқари, электрон ўқ отиш хонасида талаблар реал вазиятга яқинлаштирилган шароитда ўқ отиш машқларини амалий бажариш имкониятига хам эга бўлдилар. Бу каби тадбирлардан кўзланган асосий мақсад ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда она-Ватанга муҳаббат хиссини оширишдан иборатдир.