Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси шахсий таркиби иштирокида хизмат интизоми ва қонунчилик бузилиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган учрашув бўлиб ўтди
Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармасида шахсий таркиб орасида хизмат интизоми ва қонунбузарлик ҳолатларини олдини олиш, ходимлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни бартараф этиш, хизматда ва хизматдан ташқари вақтда ҳам қонунларга риоя қилиш, фуқаролар билан муомалада одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий амал қилиш масалаларига бағишланган навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир бошқарма бошлиғи раҳбарлигида ташкил этилиб, ходимлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва носоғлом ҳолатларнинг олдини олиш, масъулият ва интизомни янада ошириш зарурлиги таъкидланди. Ҳар бир ходимдан ўз хизмат вазифасини виждонан ва сидқидилдан бажариши, жамоатчилик орасида ҳурмат-эътиборга сазовор бўлиши талаб этилади.
Шунингдек, ҳар бир ходим ҳар куни хизматга юксак масъулият ва садоқат билан киришиши, алоҳида таъкидлади.