Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармасида беғараз донорлик акцияси ўтказилди
Инсон ҳаётини сақлаб қолиш — энг улуғ эзгу амаллардан бири. Ана шундай хайрли мақсадда Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан беғараз донорлик акцияси ўтказилди.
Акция доирасида бошқарма ходимлари ихтиёрий равишда қон топширишди. Улар бу билан фақатгина беморларга ёрдам бериш эмас, балки жамиятда меҳр-оқибат, бағрикенглик ва инсонийлик туйғуларини ёйишга ҳам ҳисса қўшдилар.
Қон ҳар қандай инсон учун ҳаёт манбаи ҳисобланади. Донорларнинг бу ташаббуси орқали эҳтиёжманд инсонларнинг ҳаётига умид уйғотилди.