Янгиликлар

19 Ноябрь 2025

Тўрақўрғон туманида ходимлар учун психологик тренинг ўтказилди

Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси психолог-мутахассислари томонидан Тўрақўрғон тумани Қўриқлаш бўлимида хизмат олиб бораётган ходимлар учун амалий психологик тренинг машғулоти ташкил этилди.

Тадбир жараёнида психологлар иштирокчиларга хизмат жараёнида юзага келиши мумкин бўлган муаммоли вазиятларда ўзини тутиш, зиддиятларни бошқариш, стрессни камайтириш ҳамда эмоционал барқарорликни сақлашга оид амалий машқлар ва тавсиялар беришди.

Ходимлар тренинг давомида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди, психологик ҳолатни барқарор сақлашда фойдали бўлган усулларни амалиётда синаб кўриш имкониятига эга бўлишди. Тадбир иштирокчилари бундай машғулотлар уларнинг хизмат самарадорлигини оширишда ва шахсий ривожланишида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди.