МУҲОКАМА МАРКАЗИДА ХИЗМАТ ИНТИЗОМИ МАСАЛАЛАРИ БЎЛДИ
"Қўриқлаш" сафларида хизмат қилаётган ходимларнинг хизмат интизомини янада мустаҳкамлаш, улар орасида ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш ва уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Миллий гвардия Жиззах вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси шахсий таркиби иштирокида видеоселектор тарзида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда виртуал оламда авж олаётган таваккалчиликка асосланган турли ўйинларнинг аянчли якуни каби долзарб мавзулар ҳақида сўз борди. Шахсий таркиб орасидаги муаммоларни ўрганиш, уларни эрта аниқлаш ҳамда бартараф этиш мақсадида масъулларга зарурий кўрсатмалар ҳам берилди.
Ўтган 3 ой давомида йўл қўйилган камчиликлар ва хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари аниқ мисоллар ва видеороликлар билан кўрсатиб ўтилди.
Бу каби тадбирлар ходимлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда ижтимоий муҳитни яхшилашга хизмат қилмоқда.