Янгиликлар

10 Июль 2024

ХИЗМАТ ИНТИЗОМИ ВА ҚОНУНЧИЛИК МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА МАРКАЗИДА

Шахсий таркиб ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда унинг бузилиш ҳолатларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, турли хилдаги кўнгилсиз ҳолатлар содир этилишининг олдини олиш, шунингдек, соҳа фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари иштирокида видеоселектор тарзида учрашув бўлиб ўтди.
Республика Ҳарбий прокуратураси масъуллари ҳамкорлигида ташкил этилган учрашувда сўзга чиққанлар хизмат интизоми ва ҳуқуқ тартиботини мустаҳкамлаш, шахсий таркибнинг ҳаётини ва соғлигини асраш ҳамда қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш ҳар бир кишининг вазифаси эканлиги таъкидлади. Шу билан бир қаторда, ходимлар томонидан хизмат давомида қўл урилаётган жиноятчилик ҳолатлари юзасидан танқидий муҳокамалар ўтказилди.
Тадбир якунида қатнашчилар ўзларининг қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.