Янгиликлар

22 Май 2025

Муҳокама марказида – банк муассасаларида хавфсизликни таъминлаш

Куни кеча Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти, Марказий банкининг Тошкент вилоят Бош бошқармаси ҳамда вилоят ҳудудида жойлашган барча банкларнинг масъуллари иштирокида банк муассасалари хавфсизлигини таъминлаш ва ишончли қўриқловини таъминлаш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққанлар ҳудудларда содир этилаётган турли жиноят ва ҳуқуқбузарликларни аниқ мисоллар билан тилга олишди. Бундан ташқари, барча масъул ходимлар ҳушёр ва эътиборли бўлишлари лозимлиги, чунки эътиборсизлик ва лоқайдлик турли кўнгилсиз ҳолатларга олиб келиши мумкинлиги таъкидланди.
Тадбир якунида мутасаддиларга банклар ва уларнинг филиаллари ҳамда банкоматлар фаолиятини ўрганиб, уларни қўриқлаш ва қўриқлов воситаларини ўрнатиш бўйича топшириқлар берилди.